Линклар

Туркия Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Гул кеча Истанбулда ўтказилган аёллар норозилик намойишида полиция томонидан куч ишлатилиши юзасидан тергов ўтказилишини маълум қилди.


Европа Иттифоқи кеча бўлиб ўтган намойишларда Истанбул полицияси ўринсиз куч ишлатган, деб баҳо берди.
Бугун Анқарада ўтказилган матбуот анжуманида Гул Истанбулдаги намойишда юз берган воқеа юзасидан афсусланишини маълум қилди.
Гул ҳар бир одам қонунга риоя қилиши лозимлиги, қоун бузилганда эса полиция эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиши кераклигини айтди.
Туркия расмийси Европа Иттифоқининг воқеа жойидан олинган тасвирлардан даҳшатга тушгани ҳақидаги баёноитдан сўнг журналистлар саволларига жавоб берди.
Истанбулда расмийлар руҳсатисиз ўтказилган намойиш Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган эди.
XS
SM
MD
LG