Линклар

Чеченистон Ички ишлар вазирлиги ўтган йили Бесландаги мактабда амалга оширилган террорчи ҳаракатига алоқадор 12 жанггари қўлга олинганини маълум қилди.


Чеченистон ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Руслан Атаевнинг маълум қилишича, 12 жанггари кеча кечқурун Чеченистоннинг Ачхой Мартан туманида қўлга олинган.
Атаевнинг айтишича, қўлга олинганларнинг олти нафари ўтган йили сентябрда Бесландаги мактабни босиб олган гуруҳга ёрдам берганини тан олган.
Эслатиб ўтамиз, Бесланда гаровга олинганлардан 330га яқин киши, асосан, болалар қурбон бўлган эди.
Айни пайтда, Доғистонда ўтган кеча юз берган отишмада яраланган милиция ходими вафот этгани хабар қилинмоқда.
Доғистон Ички ишлар вазири Одилгирей Магомедтагировнинг маълум қилишича, Махачқалъа яқинида милиция ходимлари автомашинани текшириш учун тўхтатагнида, хужумчилар ўт очган. Воқеа жойида бир милиционер ҳалок бўлган, яна бири яраланган.
Милиция автомашинадан ўлдирилиши режалаштирилган Доғистон ички ишлар ходимлари рўйҳатини топган.
XS
SM
MD
LG