Линклар

logo-print

Бокудаги АҚШ элчихонаси олдида беш Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди.


Ҳибсга олинганлар Америка визаларини олиш мақсадида пора берганлик ва қалбаки ҳужжатлар ишлатганликда айбланмоқда.
АҚШ элчихонаси эълон қилган баёнотда Ўзбекистон фуқаролари кишиларни ноқонуний равишда чегарадн олиб ўтганликда айбланиши мумкин.
Озарбайжон Ички ишлар вазири Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олинишини изоҳлашдан бош тортди.
Бокудаги мигрантларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи Аловсат Алиевнинг айтишича, Эрон, Афғонистон, Чеченистон ва Марказий Осиё давлатлари фуқаролари Озарбайжон орқали бошқа давлатларга ўтишга ҳаракат қилади.
Унинг маълум қилишича, охирги йилларда Ўзбекистон фуқароларининг Озарбайжон орқали учинчи мамлакатларга ўтиш ҳоллари кўпайган.
XS
SM
MD
LG