Линклар

logo-print

Украинанинг собиқ президенти Леонид Кучма собиқ ички ишлар вазири Юрий Кравченкони дафн этиш маросимида қтаншади.


Кравченко ўтган жума куни ғайриоддий шароитда ҳалок бўлди.
Кравченконинг ўтган жума куни прокуратура томонидан журналист Георгий Гонгадзе ўлими юзасидан сўроқ қилиниши кутилаётган эди. Лекин ўша куни эрталаб ўз уйида бошда иккита ўқ яраси билан топилган.
Расмийларга кўра, Кравченко ўлимидан олдин ҳат қолдирган. Ҳатда у бегуноҳлиги ҳамда Президент Кучма ва унинг атрофдагилари фитналарининг қурбонига айланганини ёзган.
Кучма журналистларга берган баёнотда унга нисбатан айтилаётган фитналар ҳақида тўхталиб ўтирмади. У Кравченконинг Гонгандзе ўлимига алоқаси йўқлигини таъкидлади.
“Кравченко саволга жавоб берди. У бегуноҳ эди. Мен буни тасдиқлайман”, - деди Кучма.
Кучманинг шу ҳафта журналист Гонгадзе ўлими юзасидан сўроқ қилиниши кутилмоқда. Украина собиқ президенти мазкур ўлимга алоқадорлигини инкор этди.
Кучманинг мухолифлари у Кравченкога Гонгадзени ўлдиришни буюрганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG