Линклар

Бугун Қирғизистон мухолифати мамлакатда президентлик сайловларини муддатидан илгари ўтказиш ва ўтган ойдаги парламент сайловлари натижаларини бекор қилишга чақирди.


Қирғизистон собиқ бош вазири ва ҳозирда мухолифат етакчиси Қурманбек Бакиев кеча Жалол Ободда бўлиб ўтган намойиш қатнашчилари олдида қилган чиқишида муддатидан илгари президентлик сайловларини ўтказишга чақирди.
“Конституцияга кўра, муддатидан илгари президентлик сайловлари ўтказилиши лозим. Менимча, истеъфога кетаётган икки палатали парламент ўз фаолиятини давом эттирмоғи лозим. Парламент тез орада мажлис ўтказиб, сайловларга сиёсий баҳо бериши керак. Бу борада учта таклифим бор”, - деди қирғиз мухолифати етакчиси.
Бугун мухолифатдаги Қирғизистон халқ ҳаракати ва Ота Юрт ҳаракати қўшма баёнот имзолади. Баёнотда мухолифат муддатидан олдин перзидентлик сайловини ўтказиш ва аввалги парламент ваколатини бир йилга узайтиришни талаб қилди.
Айни пайтда, Қирғизистонда парламент сайловлари борасидаги норозилик намойишлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG