Линклар

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Молдовада кеча ўтказилган парламент сайловлари халқаро қабул қилинган меъёрларга мос равишда ўтказилганини баён қилди.


Бироқ ЕХҲТ сайловолди кампаниясида камчиликларга йўл қўйилганини ҳам қайд этди.
Бугун Кишенёвда эълон қилинган баёнотда сайловларни кузатган 500 нафар ЕХҲТ кузатувчиси Молдовадаги парламент сайловлари баъзи стандартларга мос келмаганини қайд этгани айтилади. Хусусан, дейилади баёнотда, сайловолди кампанияси ва матбуот борасидаги меъёрларга амал қилинмаган.
Кеча бўлиб ўтган овоз беришда ҳукмрон Коммунистик партия парламентдаги кўпчилик ўринларни эгаллади.
XS
SM
MD
LG