Линклар

logo-print

Ливан Президенти Эмил Лаҳуд ва Сурия Президенти Башар Ассад Ливандаги Сурия қўшинларини олиб чиқиш жадвали ҳақида келишиб олди.


Бу масала бугун Дамашқда икки етакчи ўртасида музокаралар давомида муҳокама этилди.
Музокаралардан сўнг берган қўшма баёнотда икки давлат раҳбари Сурия қўшинларининг шарқий Ливанга кўчирилиши мартнинг охиригача амалга оширилишини билдирди.
Шундан сўнг Сурия ва Ливан қўшма ҳарбий комиссияси қўшинларни Ливан ҳудудидан тўлиқ олиб чиқиш муддатига доир масалани кўриб чиқади.
Ассад шанба куни Сурия парламенти олдида қилган чиқишида Ливандаги 14 минг суриялик қўшинлар икки давлат чегараси ёнидаги Бекаа водийсига кўчирилиши ҳақида айтди. У мазкур чора қўшинларни олиб чиқиш бўйича икки босқичли амалиётнинг биринчи босқичи экани ҳақида баён қилди.
Истеъфога чиқаётган Ливан мудофаа вазири Абду Раҳимнинг билдришича, Сурия қўшинларини кўчириш Лаҳуд ва Ассад ўртасида бугун бўлиб ўтган учрашувдан кейинга режалаштирилган эди.
XS
SM
MD
LG