Линклар

logo-print

Бугун Италия халқи Ироқда АҚШ қўшинлари томонидан ўлдирилган италиялик махсус хизмат ходими билан видолашди.


Марҳум Калипари гаровга олинган италиялик журналист Жулиана Сгреннанинг озод этилишида қатнашган.
Фахрий қоровул Никола Калипари тобутини Римдаги Санта Мария дегли Анжели черковига у ерда йиғилган одамларнинг олқишлари остида олиб кирди.
Дафн маросимида қатнашаётганлар орасида Италия Бош вазири Силвио Берлускони ҳам бор эди.
Калипари ўтган жума куни италиялик журналист Жулиана Сгренна озод этилганидан бир неча соат ўтиб, уни Бағдод аэропортига кузатиб бораётган пайтида АҚШ қўшинлари томонидан отиб ўлдирилган эди.
АҚШ ҳарбийлари автомашина аэропорт томон катта тезлик билан келаётгани сабаб ўт очганини маълум қилди. Калипари бошидан яраланган заҳотиёқ вафот этган.
Калипари кўрсатган жасорати учун вафотидан сўнг Италия олтин медали билан тақдирланди.
XS
SM
MD
LG