Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:06

Болалар ўқишни хоҳлайди, лекин…


Лобар Жиззах вилоятининг Бўстон шаҳарчасида яшовчи Назаровлар оиласидаги уч фарзанд отаси фуқаролар йиғини раиси томонидан ҳақоратланганига норозилик сифатида олти ойдан буён мактабга қатнамаяпти.

Бироқ орадан шунча вақт ўтган бўлса-да, шаҳарча фуқаролар йиғини раиси Қувондиқ Абдураззоқов болаларнинг отаси Мамаражаб Назаровдан кечирим сўрагани йўқ.

Маълум бўлишича, Қ.Абдураззоқов инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси М.Назаровни маҳалла фаоллари йиғилишида ўзининг иштирокисиз ноҳақ ҳақорат қилган.

М.Назаровнинг ўғли Убайдулла Жиззах вилояти тасвирий ва амалаий санъат лицейининг 6-синфида ўқийди.

“Мен ўқишга боришни жуда хоҳлайман. Лекин Қ.Абдураззоқов отамдан кечирим сўрасагина мактабга бораман”, - дейди Убайдулла.

Оиланинг кенжа қизи Нодира ҳам ўша лицейнинг 4-синфида ўқийди. У дугоналари билан бирга ўқишни исташини, агар отаси рухсат берса, мактабга боришини айтди.

М.Назаров болаларининг мактабга бормаётганига фуқаролар йиғини раисига нисбатан норозиликдан ташқари иқтисодий қийинчиликлар ҳам сабаб бўлаётганини билдирди.

Унинг фикрича, ўқув қуроллари етишмаслиги, кийиниш ва бошқа жиҳатлардан тенгдошларидан орқада қолиш фарзандларининг онгига салбий таъсир қилиши мумкин.

Лицей директори вазифасини бажарувчи Учқун Шокаримов бу вазифага тайинланганига бир ой ҳам тўлмагани, шунинг учун Назаровларнинг ўқишни давом эттириш-эттирмаслик масалалари ҳали ҳал этилмаганини таъкидлади.

Унинг айтишича, фуқаролар йиғини бу масалани ҳал этишга қасддан ёрдам кўрсатмаётир.

М.Назаров ўз оиласидаги вазият ҳақида вилоят ҳокимлигига очиқ хат ёзгани, бироқ икки ойдан буён жавоб олмаганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG