Линклар

Австралия маҳкамаси 104 ёшли Хитой фуқаросига Австралияда доимий яшаш визаси беришни рад этди.


Сю Ю Ху 1995 йилда 12 ойлик виза билан Мелбурн шаҳрига келган. Жуда қари ва касалманд бўлганлиги учун ҳаво компаниялари уни Хитойга олиб кетмаган. Ху Австралияда тўрт йил ноқонуний яшаганидан кейин текин тиббий хизматдан фойдаланиш мақсадида у доимий яшаш визаси берилишини сўраб мурожаат қилган. Маҳкама эса унинг аризасини рад этди.
Австралия Иммиграция вазири Аманда Ванстоун агар Хунинг оила аъзолари ариза билан мурожжат қилса, маҳкама қарорини инсонийлик нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқишини билдирди.
XS
SM
MD
LG