Линклар

БМТнинг Хаагадаги трибунали Косова Бош вазири Рамуш Харадинажга уруш жиноятлари содир этганлик айбини эълон қилганидан кейин у истеъфога чиқди.


Трибуналнинг матбуот вакили Флоренсе Хартман айблов эълон қилингани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
Приштина шаҳрида ҳукуматнинг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтганидан кейин Харадинаж 1998-99 йилларда серб кучларига қарши олиб борилган урушда ҳеч қандай жиноят содир этмаганини таъкидлади. У Хаагадаги халқаро трибунал маҳкамаси олдида жавоб бериши ва бир оздан кейин яна ўз ватанига қайтишига умид билдирди.
НАТО расмийларига кўра, Косова Бош вазири истеъфосидан кейин вилоятда этник можаро қайта бошланишидан БМТ ташвиш билдирган. Шу боис НАТО Косовага қўшимча куч жўнатган.
XS
SM
MD
LG