Линклар

Украина Президенти Виктор Юшченко Германияга икки кунлик сафарини бошлади.


Бугун у Берлинда Германия Президенти Хорст Кохлер ва Ташқи ишлар вазири Ёшка Фишер билан учрашди. Чоршанба куни Украина раҳбарининг Канцлери Герхард Шрёдер билан музокара олиб бориши ва мамлакат Парламенти қуйи палатасида нутқ сўзлаши кутилмоқда.
Юшченконинг Германияга ташрифидан кўзланган мақсад Украинанинг Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлиши масаласини муҳокама қилишдан иборат.
XS
SM
MD
LG