Линклар

logo-print

Британия фуқароси Афғонистон пойтахти Кобулда суиқасд қурбони бўлди.


Кобул полицияси бошлиғи генерал Шер Оғанинг билдиришича, британиялик Стивен Макквийн БМТ меҳмонхонаси ва Дания элчихонаси яқинида машинада кетаётган пайтда номаълум шахслар томонидан отиб ўлдирилган.
Афғонистон қишлоқларни ривожлантириш вазирлиги матбуот вакили Абдул Раҳим Зарин:
“Бундай воқеа вазирликдаги бошқа техник ходимлар, айниқса, Жаҳон банки ва бошқа халқаро ташкилотлардан келган чет элликларга албатта салбий таъсир этади. Лекин бу ҳамма учун кутилмаган воқеа бўлди. Бизнинг вазирлик ҳарбий ва сиёсий масалаларга аралашмайди. Биз фақат қишлоқ жойларини ривожлантиришга ёрдам берамиз”, – дея воқеага муносабат билдирди. Британия Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Макквийн Афғонистон қишлоқларни ривожлантириш вазирлигида хорижий сармояни мамлакатга жалб этиш лойихасини амалга ошириш билан шуғулланган.
XS
SM
MD
LG