Линклар

Якшанба куни Қирғизистонда Парламент сайловларининг иккинчи давраси бўлиб ўтади.


Сешанба куни Қирғизистонда яна қатор норозилик намойишлари бўлиб ўтди. 27 феврал кунги сайловларнинг биринчи давраси натижаларидан норози бўлган уч мингга яқин фуқаро Жалолобод вилояти ҳокимияти биносини ҳозиргача эгаллаб турибди. Улар Қирғизистон Президенти Асқар Ақаев истеъфога чиқишини ҳам талаб қилмоқда.
Мухолифатдаги “Ота Юрт” ҳаракати раҳбари Роза Отунбаева бугун Жалолободда уч мингга яқин норозилик намойиши қатнашчилари олдида қилган чиқишида сайловлар ҳақида бундай деди:
“Сайловлар эркин ва адолатли ўтиши учун ҳукумат сайлов ишларига аралашмаслиги керак. Ҳукумат ҳозир юзага келган вазиятни назорат қила олмаяпти. Улар ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб қолиш учун бор имкониятни ишга соляпти. Лекин биз вазиятни назорат қилишга тайёрмиз. Қирғизистонда халқни олдинга етаклашга тайёр турган кучлар бор. Халқ орасида, депутатлар орасида бундай кучлар бор”.
Якшанба куни Жалолободга борган Қирғизистон халқ ҳаракати раҳбари Қурмонбек Бакиев бугун Роза Отунбаева сафига қўшилди.
Жалолободдан жанубда жойлашган Ўзган туманида ҳам норозилик намойишчилари маҳаллий ҳокимият биносини эгаллаб олди. Ўзганга қўшни Қора Ғулжа туманида 300га яқин мухолифат тарафдори Ўш шаҳри томон юриш бошлади.
Норозилик намойиши қатнашчилари Қирғизистон шарқидаги Норин вилоятида маҳаллий ҳокимият биносини қуршаб олди.
Намойишчиларнинг бошқа бир гуруҳи Қирғизистонни Хитой билан боғлайдиган катта йўлни тўсиб қўйди. Иссиқ Кўл шаҳридаги норозилик намойишида эса 100га яқин одам қатнашди.
XS
SM
MD
LG