Линклар

logo-print

Покистон Президенти Парвез Мушарраф Бишкекда Қирғизистон Президенти Асқар Ақаев билан учрашди.


Покистон раҳбари 5–7 март кунлари Ўзбекистон ва 8 март куни Қирғизистонга расмий ташрифи чоғида икки давлат Президентлари билан ўзаро савдо алоқаларини яхшилаш ва виза бериш тартибини енгиллаштиришга келишди.
Парвез Мушарраф ўз мамлакати Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлишини хоҳлайди.
Асқар Ақаев ташқи савдони ривожлантириш учун Қирғизистон Покистон портларидан фойдаланишни хоҳлашини билдирди:
“Биз мазкур транспорт коридори 2006 йилда тўлиқ ишга тушишига умид қиламиз. Қирғизистон ва минтақанинг барча давлатлари Покистоннинг Карачи ва Гвадар портларига чиқишда ана шу йўлдан фойдаланади деган умиддамиз”.
XS
SM
MD
LG