Линклар

Россия ҳарбийлари матбуот вакили Чечен партизанлари раҳбари Аслан Масҳадов ўлдирилганини маълум қилди.


Лекин бу маълумот ҳозирча мустақил манбалар томонидан тасдиқлангани йўқ.
Шимолий Кавказдаги Россия Федерал қўшинлари матбуот вакили Иля Шабалкинга кўра, Масҳадов “Толстой Юрт” қишлоғида Россия аскарлари ўтказган махсус операция пайтида ўлдирилган.
Россиянинг НТВ телеканали Федерал Хавфсизлик хизмати бошлиғи Президент Владимир Путинга Масхадов ўлдирилгани тўғрисида ҳисобот бераётганини тасвирловчи лавҳа намойиш қилди.
Масҳадовнинг Лондондаги вакили Аҳмад Закаев “Эхо Москви” радиосига берган интервьюсида шахсан ўзи буни тасдиқловчи маълумот олмаган бўлсада, Масхадов ўлган бўлиши мумкинлигини билдирди.
Озодлик радиосининг Грознийдаги мухбири Муса Ҳасанов Масхадов ҳақида шундай деди:
“Чеченлар раҳбари Аслан Масҳадов хусусий шахсларга қарашли уй остига қурилган бункерда экани маълум бўлганидан кейин тўқнашув юз берган. Шабалкинга кўра, отишмада ўлдирилган одам жасади Масхадовники экани аниқланган”.
XS
SM
MD
LG