Линклар

logo-print

Туркманистон Президенти Сапармурод Ниёзов янги ҳукумат аъзоларини тайинлаганини маълум қилди.


Туркманистон сиёсий саҳнида бундай ҳодиса тез-тез рўй бериб туради.
Ниёзовнинг кеча эълон қилинган қарорига кўра, Туркманистон Давлат солиқ хизмати бошлиғи Амандурди Муратгулиев Бош вазир ўринбосари этиб тайинланган. Муратгулиев солиқ хизмати раҳбари лавозимини ҳам сақлаб қолгани хабар қилинмоқда.
Шунингдек, Асиргелди Гулгараев Адлия вазири ҳамда Жуманиёз Аннаўразов Иқтисодиёт ва молия вазири этиб тайинланди.
Ниёзов коррупция ва ўз вазифасини адо эта олмаганлик айбловлари билан вазирларни тез-тез ишдан бўшатиб туради.
Ўтган душанба куни Ниёзов Ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни Бош вазир ўринбосари лавозимидан бўшатди.
XS
SM
MD
LG