Линклар

Ливан Президенти Эмил Лаҳуд Бош вазир номзодини муҳокама этиш учун мамлакат парламенти билан учрашди.


Баъзи депутатлар ўтган ойда истеъфо берган собиқ Бош вазир Умар Каромийни қайта тайинлашга чақирди.
Парламент раиси Наби Беррий Бош вазир лавозимига Каромий номзодини кўрсатди. Каромий бундан икки ҳафта олдин истеъфога чиқишини эълон қилган эди. Бунга 14 февралда Ливаннинг бошқа собиқ Бош вазири Рафиқ Ҳаририйнинг ўлдирилишидан сўнг Байрутда бўлиб ўтган норозилик намойишлари сабаб бўлган эди.
Кеча Байрутда юз минглаб одам иштирокидаги Сурияни қўллаб-қувватловчи намойишлар бўлиб ўтди. Намойишларни Сурия тарафдори бўлган “Хизбуллоҳ” гуруҳи ташкил этди.
Парламентдаги мухолиф депутатлар Суриядан ўзининг 14 минглик қўшинини май ойида бўлиб ўтадиган сайловларгача Ливандан олиб чиқишни талаб қилмоқда.
Айни пайтда, Сурия пойтахти Дамашқда ҳам ўн минглаб одам иштирокидаги намойиш бўлаётгани хабар қилинмоқда. Намойишчилар Сурия Президенти Башар Ассадни қўллаб-қувватлашини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG