Линклар

logo-print

Украина Президенти Виктор Юшченко Германия Канцлери Герхард Шрёдер билан учрашди.


Германия пойтахти Берлинда расмий сафар билан бўлиб турган Юшченко маҳаллий телевидениега берган интервюсида Украина Европа Иттифоқи фуқароларига визасиз мамлакатга келиш режимини жорий этиш истагида эканини маълум қилди.
Юшченко шунингдек, Европа Иттифоқи ҳам украиналик талаба ва журналистларга виза беришни осонлаштиришига умид билдирди.
Юшченко шунингдек, Украина Европа Иттифоқига қўшилиш учун демократия ва инсон ҳуқуқлари борасидаги стандартларни кўтариш ҳамда шаффоф бозор иқтисодиётини жорий этиш ниятида эканини айтди.
Юшченко билан учрашган Германия Президенти Хорст Кёлер уни президентлик сайловларида ғолиб чиққани билан табриклади ҳамда Германия ва Европа Украинадаги, унинг таъбири билан айтганда, янги даврни қўллаб-қувватлашини баён қилди.
XS
SM
MD
LG