Линклар

logo-print

Қирғизистон парламентининг 20га яқин депутати мамлакатдаги сиёсий вазиятни муҳокама этиш учун иккала палатада фавқулодда мажлис ўтказишга чақирмоқда.


Депутатлар мухолифатнинг ўтган ойдаги сайлов натижаларини бекор қилиш, президентлик сайловларини муддатидан илгари ҳамда парламент сайловларини қайтадан ўтказиш ҳақидаги даъватларини кўриб чиқишни таклиф қилмоқда.
Қирғизистон қонунчилигига кўра, фавқулодда мажлис ўтказиш учун парламентнинг иккала палатасидаги 105 депутатининг учдан икки қисми бу ташаббусни қўллаб-қувватлаши лозим.
Бугун депутатлар таъмирлаш ишлари ўтказилаётгани бахонаси билан парламент биносига киритилмади.
Мухолифат депутатлари мамлакатдаги сиёсий вазият бўйича мажлисни, кўчада учрашишга тўғри келган тақдирда ҳам, эртага ўтказишга келишиб олди.
Айни пайтда, мамлакат шимолидаги Норин вилоятида давом этаётган норозилик намойиши иштирокчилари вилоят ҳокимлиги биносини эгаллаб олишга ҳаракат қилгани хабар қилинмоқда. Сўнгги хабарларга кўра, уларнинг бу ҳаракати муваффқаиятсиз якунланган.
Намойишчилар нима сабабдан бундай қилишга қарор қилгани ноаниқ қолмоқда. Эслатиб ўтамиз, Жалолобод ва Ўш вилоятларида намойишчилар ҳокимлик биноларини эгаллаб олган.
XS
SM
MD
LG