Линклар

Халқаро жамоатчилик Аслан Масхадовнинг ўлдирилишига муносабат билдирмоқда.


Бугун Европа Комиссияси Москвани Чеченистондаги можарога ҳамда у ердаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолларига чек қўйишга чақирди.
Европа комиссияси матбуот котиби Амадеу Алтафа Тардио Масхадовнинг ўлими минтақадаги беқарорлик белгиси эканини қайд этди.
“Жаноб Масхадов ўлими атрофидаги аниқ тафсилотларга эга эмасмиз. Комиссия Шимолий Кавказдаги воқеаларни яқиндан кузатиб бормоқда. Унинг ўлими минтақа хавфсизлигига қандай таъсир қилиши аниқ эмас, бироқ у ердаги хавфсизлик вазияти хавотир туғдирмоқда”, - деди Европа комиссияси вакили.
Унинг атйишича, инсон ҳуқуқларининг бузилиши, жумладан одамларнинг ўғирлаб кетилиши ва дараксиз ғойиб бўлишига доир Шимолий Кавказдан олинаётган маълумотлар Европа Иттифоқида хавотирларга сабаб бўлмоқда.
Тардио Европа Иттифоқи Россиянинг ҳудудий яҳлитлигини ҳурмат қилган ҳолда, Чеченистон можаросининг сиёсий йўл билан ҳал этилиши тарафдори эканини баён қилди.
XS
SM
MD
LG