Линклар

logo-print

Россия расмийлари ўлдирилган Чечен етакчиси Аслан Масхадовнинг қариндошларига уни дафн этишга руҳсат берилмаслигини маълум қилди.


Россия Бош прокурори ўринбосари Генерал Николай Шепел Россия қонунчилиги ўлдирилган террорчиларнинг жасадлари дафн этиш учун қариндошларига берилишини тақиқлашини баён қилди.
Бугун Россия расмийлари Масхадовнинг хавфсизлик хизмати томонидан ўлдирилишини юқори баҳолади.
Давлат Думаси раиси Борис Гризлов Чеченистоннинг Толстой-Юрт туманида ўтказилган операцияда Россия хавфсизлик хизматининг биророта аскари ҳалок бўлмаганини таъкидлади.
“Халқаро миқёсдаги террорчининг ўлдирилишини ҳамма бир хил баҳолаши керак. Буднан кейин ёвузлик анча камаяди”, - деди жумладан Гризлов.
Давлат Думаси раиси ўринбосари Сергей Батурин ҳам ўтказилган махсус операцияни юқори баҳолади.
Айни пайтда, Масхадов ҳукуматидаги раҳбарлардан бири, ҳозирда Лондонда яшовчи Аҳмад Закаев Россияга қаршилик ҳаракати давом этиши ҳақида баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, Масхадовнинг вориси яқин кунларда эълон қилинади.
Озодлик радиосига берган интервюсида Закаев Масхадов ўлими ҳақидаги Москва тарқатган маълумот нотўғри эканини айтди.
“Бу аҳоли яшаш пунктида режадаги операция бўлган. Чеченистон Президенти Аслан Масхадов тасоддифан у ерда бўлган. Юзага келган отишма пайтида у ҳалок бўлган. Улар айтаётган ертўла ёки бункерни портлатиш воқеаси бўлмаган”, - деди Закаев.
Москва Чеченистоннинг собиқ Президенти Масхадовни Россияда қатор террор ҳаракатларни амалга оширганликда айблаб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG