Линклар

“Конституциявий тузум душманларидан” навбатдагилари суд қилиняпти

  • Садриддин Ашур

10 март куни Тошкент шаҳри жиноят ишлари судида “Ҳизб ут-таҳрир” ноқонуний диний оқимига аъзоликда айбланаётган пойтахтлик 8 киши устидан суд жараёни бошланди.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг сўзларига қараганда, айбланувчиларнинг барчаси 2004 йилнинг август ва сентябрь ойларида ҳибсга олинган ҳамда шу пайтгача қамоқда сақланган. Фуқаролар Илҳомжон Пўлатов, Даврон Рашидов, Ҳамдам Зокиров, Абдуқодир Юсупов, Бобуржон Қаюмов, Алишер Олимов, Шуҳрат Азизов ва Малоҳат Рустамова Жиноят кодексининг 159-моддаси (конституциявий тузумга тажовуз қилиш) “а” ва “б” бандлари, бошқа бир неча моддалар бўйича айбланмоқда.

Шу ўринда бу бандлар 159-моддада кўрсатилган жиноятни қайта содир этган шахсларга нисбатан қўлланилишини айтиб ўтиш жоиз.

С.Икромовнинг билдиришича, Ўзбекистон ҳукумати диний айблар билан қамалиб, амнистия туфайли озодликка чиққан фуқароларни қайтадан суд қилиб, қамоққа тиқмоқда.

Айблов хулосасида судланувчилар ўз айбларини қисман тан олгани таъкидланган.
XS
SM
MD
LG