Линклар

Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрида шиаларнинг дафн маросими пайтида кучли портлаш юз берди.


Маълумотларга кўра, портлаш оқибатида камида 26 одам нобуд бўлган. Ҳозирча мазкур портлаш ҳақида тафсилий маълумотлар олингани йўқ.
Айни пайтда, бугун Ироқ раҳбарининг Миллий хавфсизлик масалалри бўйича маслаҳатчиси Мувофиқ ал-Рубоий ҳукумат кучлари қидирувда бўлган Абу Мусаб аз-Зарқавийни топиш арафасида эканини билдирди.
Ал-Рубоий Озодлик радиосига берган интервьюсида Ал-Қайда террор тармоғига алоқадор бўлган иорданиялик аз-Зарқавий хусусида ироқликларга яқин фурсатда хушхабар берилишига умид билдирди.
Чоршанба куни аз-Зарқавийнинг гуруҳи Интернет сайти орқали ўша куни Бағдодда содир этилган портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олганини билдирди.
Шунингдек, бугун Бағдодда полиция идораси бошлиғи ва у билан бирга бўлган бир неча полиция ходими қуролли шахслар томонидан отиб ўлдирилди.
XS
SM
MD
LG