Линклар

logo-print

Ливан Президенти Эмил Лахуд Сурия тарафдори бўлган Умар Карамийни Бош вазир лавозимига қайта тайинлади.


Лахуд Карамийга май ойида ўтказиладиган сайловгача янги ҳукумат тузиш вазифасини топширди.
Ўз навбатида Карамий барча сиёсий партияларни “миллий қутқариш” бирлик ҳукумати тузишда ёрдам беришга чақирди. Бироқ мухолифатнинг бир неча раҳбари унинг таклифини рад этди.
Ливан собиқ Бош вазири Рафиқ Харирий суиқасд натижасида ўлдирилганидан кейин мамлакатда мухолифат тарафдорлари оммавий норозилик намойишлари ўтказа бошланган ва Умар Карамий 10 кун олдин истеъфога чиқишга мажбур бўлган эди.
XS
SM
MD
LG