Линклар

logo-print

Наманганда Чорсу бозори атрофидаги хонадонлар бузилади


Наманган шаҳри ҳокимининг қарори асосида шаҳарнинг Чорсу бозори атрофидаги уйлар бузилиш арафасида турибди. Бу уйларда яшовчилар, асосан, бозорда савдо қилиб ёки савдогарларнинг юкларини сақлаб бериш эвазига тирикчилик ўтказади.

Шу уйлардан бирида яшовчи Улуғбек Нурматовнинг сўзларига қараганда, яқинда мутасаддилар келиб, уйларни ўлчаб кетган. Уларнинг соҳиблари уйлар бузилиши ҳақида огоҳлантирилган. Уйларнинг бузилиши бўйича хонадон эгаларидан рухсат сўралмаган.

“Бизга шаҳар четидан жой берилиши айтиляпти. Бироқ марказ билан четнинг орасида катта фарқ бор”, - дейди уйи бузилишидан норози бўлаётган фуқаролар.

Шаҳар ҳокимлиги вакилининг билдиришича, Чорсу бозори атрофидаги уйлар 1 апрелдан бузила бошланади. Бундан мақсад бозорни таъмирлаш, ободонлаштиришдир. Уйлари бузилаётган фуқаролар уй-жой билан таъминланади, товон пули олади.

Бузиладиган хонадон эгалари эса ҳозиргача товон пули ва қаердан ер ажратилиши аниқ айтилгани йўқлиги таъкидлади.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Собитхон Устабоевнинг айтишича, ҳозир шаҳарда бузилаётган уйлар учун бозор нархида ҳақ тўланаётгани йўқ. Бериладиган товон пули янги уйнинг пойдеворини кўтаришга ҳам етмайди.
XS
SM
MD
LG