Линклар

Брюссел халкаро аэропортида эронлик 56 йўловчи ҳибсга олинди


Франкфуртдан учиб келган эронлик йўловчилар расмий Теҳрон сиёсатига норозилик билдириб, учиб келган самолётларини тарк этишдан бош тортган эди.
15 соат давомида олиб борилган музокаралардан сўнг самолёт ичига полициячилар киритилди. Йўловчилар қуролсиз бўлган ва полициячиларга қаршилик кўрсатмаган.
Акция иштирокчилари мамлакатда монархия тикланиши ҳамда Европа Иттифоқи, Россия ва АҚШ Эроннинг исломий ҳукумати билан алоқаларни тўхтатишини талаб қилди.
Йуловчилардан бири Ройтер агентлигига телефон орқали берган интервьюсида¸ жумладан¸ бундай деди:
— Биз Эронни исломдан ва террор режимидан озод этмоқчимиз. Ахир бутун дунёда террорчилик билан айнан муллалар шуғулланмоқда... Бизнинг истагимиз, ана шу, холос, — деди йўловчилардан бири Ройтер агентлигига телефон орқали берган интервьюсида.
XS
SM
MD
LG