Линклар

logo-print

Агар Қирғизистон мухолифати зудликда президентлик сайловларни ўтказиш талабида қатъий қолса, Акаев референдум эълон қилиши мумкин


Айни усул билан президент Аскар Акаев ўз ваколатларини тасдиқлатиб олиши ва эҳтимол бу ваколатларни яна беш йилга чўзиши мумкин. Бу ҳақда президент вакили Абдил Сегизбаев маълум қилди. Унинг айтишича:
— Ҳозир мухолифат президентга босим ўтказиш билан уни халққа мурожаат қилиб¸ ўз ваколатларини тасдиқлатиб олишга ундамоқда, — деди Сегизбаев.
Сегизбаевга кўра, мухолифатнинг президент истеъфоси ҳақидаги талаблари ҳам ақл бовар қилмас ҳолатдир:
— Улар бир нечта талабларни ўртага ташлашди. Биринчиси¸ бу мамлакат президентининг истеъфоси. Менинг фикримча, биринчидан¸ бу бўлмағур нарса, буни ўзгача баҳолай олмайман. Зеро¸ мамлакат президентини собиқ амалдорлар ва қонун чиқарувчилар эмас, балки халқ сайлаган, — деди Сегизбаев.
Айни пайтда Қирғизистонда норозилик намойишлари давом этмоқда. Мухолифат биринчи босқич сайловлар натижаларини бекор қилишни, ҳукумат ва президент истеъфо беришини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG