Линклар

Испания ўтган йилнинг 11 мартида Мадридда рўй берган террорчилик ҳаракати қурбонларини хотирламоқда


Бугун кун ярмида бутун мамлакат беш дақиқа сукутга чўмди.
Бугун Испания вақти билан роппа-роса 07:40да мамлакатдаги барча черковларда қўнғироқлар бонг ура бошлади. Ўтган йили худди шу пайт Мадридда террорчилик ҳаракати содир этилган эди.
Мадридда қирол оиласи ҳамда ҳукумат мулозимлари иштирокида қурбонлар хотирасига бағишланган ёдгорликнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўтган йилнинг 11 март куни Мадрид вокзалида поездларга ўрнатилган 10га якин бомба портлатилди. Портлашлар оқибатида 191 киши нобуд бўлди, икки мингга яқини жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG