Линклар

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Беларусни танқид қилди


Ташкилот вакилларига кўра¸ расмий Минск оммавий ахборот воситалари эркинлигига кескин тўсқинлик қилмоқда.
ЕХҲТ вакили Миклош Харастининг Озодлик радиосига айтишича, Беларус мустақил матбуоти кескин босим остида қолмоқда. Расмийлар орасида кенг тарқалган босим усули бу журналистларни иғвогарликда айблаш.
— Беларусда матбуот эркинлиги борасида вазият сўнгги икки йил ичида сезиларли даражада ёмонлашган. Айниқса ўтган йили вазият буткул ёмонлашган, — деди Миклош Харасти.
Унга кўра¸ ўтган йил давомида Беларусда мустақил нашрлар сони 50дан 18тага қисқарган. Икки журналист президент шаънига иғво сўзлар айтиш айби билан қамоққа олинган.
XS
SM
MD
LG