Линклар

logo-print

Ҳолвани раис еб, ҳақини фермер тўлайди


Турғунбек 2005-2007 йилларда Ўзбекистонда барча ширкат хўжаликлари фермер хўжаликларига айлантирилиши лозим. Бироқ бу жараёнда ноҳақликка йўл қўйилаётгани оддий деҳқонларни ташвишга соляпти.

Андижонда ҳам жорий йилда кўплаб ширкатлар фермер хўжаликларига айлантирилди.

Вилоятдаги оддий деҳқонларнинг сўзларига қараганда, амалдорлар бу жараёндан ўз манфаатлари йўлида фойдаланяпти. Фақат пулдорларгина ерли бўлиб қоляпти.

- Ер адолат билан тақсимланмаётир. Ўтказилаётган тендерларда ҳам оддий деҳқон қатнаша олмаяпти. Ерни бўлиш лозим бўлса, ҳаммага тенг ер берилиши керак, - дейди деҳқонлар.

Олтинкўл туманидаги “Истиқлол” фермер хўжалиги вилоятда энг илғорлардан саналади. Ўтган йили хўжалик 3 гектар ернинг ҳар гектаридан 45 центнердан пахта йиғиб олиб, биринчи навга топширган. Соф даромад 2,5 миллион сўмдан ошган. Буғдой экилган майдоннинг ҳар гектаридан 100 центнердан ҳосил олган.

Хўжалик бу ютуғи учун Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланган. Вилоят ҳокимлиги “Истиқлол”ни телевизор билан мукофотлаган.

- Бироқ ҳисоб-китобга келганда муаммо бор, - деди фермер хўжалиги раҳбари Тоҳир Режапов. – Пахта заводи биз билан ҳисоб-китоб қилгани йўқ. Натижада минерал ўғит, ёнилғи маҳсулотларини ололмаяпмиз.

Т.Режаповнинг таъкидлашича, ширкатларнинг фермер хўжаликларига айлантирилиши ижобий ҳол. Лекин ширкатнинг қарзлари унинг ўрнига ташкил этилган фермер хўжаликларига юкланмоқда. Бу эса адолатсизликдир. Чунки фермер ишламай туриб, қарзда ботиб қолмоқда.

- Ширкатларни ҳокимлар ва раислар қарзга ботирган. Нега энди улар еган нарса учун фермер ҳақ тўлаши керак? Қарзни ширкат раисидан, ўша туман ҳокимидан ундириш лозим, - деди Т.Режапов.
XS
SM
MD
LG