Линклар

Ғиждувон кўчасини сув босди


Басира 14 март куни эрталаб Бухоро шаҳрининг Ғиждувон кўчасидан ўтган марказий сув қувурининг ёрилиши оқибатида яқин-атрофдаги уйларни сув босиб, икки хонадон қулаб тушди.

Гарчи бу ҳалокат оқибатида қурбонлар бўлмаса-да, жуда кўплаб хонадонларга катта зарар етди.

Шу кўчада яшовчи аҳолининг сўзларига қараганда, ҳалокатдан анча аввал сув қувуридаги носозлик ҳақида вилоят “Сувоқова” бошқармасига хабар берилган. Бироқ бошқарма мутасаддилари бирор чора кўришга ҳаракат қилмаган.

Сув қувури ёрилган ҳудудларга ҳозир ичимлик сув йўқ. Хавфсизлик мақсадида сув босган уйлар электр таъминотидан узиб қўйилган.

Вилоят “Сувоқова” бошқармаси бошлиғи Расул Остоновнинг таъкидлашича, марказий қувурдаги носозлик борлиги олти кун муқаддам маълум эди. Бироқ айнан қайси ери тешилгани аниқ эмасди.

“Қувур заводдан нуқсон билан ишлаб чиқарилгани аниқланди. Сув босими кучлилиги сабабли қувурнинг бир метр қисми отилиб кетган”, - деди Р.Остонов.

Ҳалокат оқибатларини тугатишни Бухоро шаҳри ҳокими Карим Камолов ўз назоратига олгани айтилмоқда.

Хабарларга қараганда, ҳалокатдан талофат кўрган хонадонларга “Сувоқова” бошқармаси томонидан моддий ёрдам кўрсатилади.
XS
SM
MD
LG