Линклар

Чеченистондан олинган хабарга кўра, пойтахт Грознийдага Россия ҳарбий қисмига уюштирилган хужум оқибатида 15 киши яраланган.


Расмийларнинг сўзларига кўра, бугун эрталаб ҳарбий қисм биносига қарата камида олтита ракета отилган.
Россия ички ишлар вазирилиги кучлари қўшни Доғистон республикасида камида икки жанггарини қўлга олгани хабар қилинмоқда. Шунингдек, Чеченистон чегараси яқинидаги Хасавюрт туманида икки россиялик аскар ярарланган.

Бугун Европа комиссияси Чеченистонга ўз миссиясини юборишни қолдиргани ҳақида баён қилди.
Комиссия матбуот котиби Эмма Удвин миссия сафари техник сабабларга кўра қолдирилганини маълум қилди.
Унинг айтишича, Европа Иттифоқи ўз делегациясини минтақага қачон юбориш масаласини кўриб чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG