Линклар

Қозоғистон жанубидаги Тараз вилоятида террорчиликда айбланаётган 15 киши устидан суд ўтказилмоқда.


Жамоатул-Мужоҳиддин номли ташкилотга аъзоликда гумон қилинаётган судланувчилар ўтган йили Ўзбекистонда ўнлаб одамнинг қурбон бўлишига олиб келган портлашларда иштирок этганликда айбланмоқда.
Уларга террорчилик, босқинчилик ҳамда ноқонуний қурол савдоси билан шуғулланганлик айблари қўйилмоқда.
Хавфсизлик сабабларига кўра, суд жараёни ёпиқ эшиклар ортида ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG