Линклар

Яқин Шарққа оид хабарларга кўра, бугун Рамаллоҳда БМТ бош котиби Кофи Аннан Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашган.


Охирги тўрт йил ичида Яқин Шарққа биринчи марта сафар қилаётган Аннан учрашувдан кўнгли тўлганини маълум қилди.
“Фаластин президенти билан бу ерда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар ҳақида суҳбатлашдим. Хусусан, яқин кунларда амалга ошадиган Исроилнинг Ғазодан чиқиши ва Ғарбий Соҳилдаги бешта шаҳарнинг қайтарилиши ҳақида гаплашдик. Кеча Исроил бош вазири Шарон билан ҳам шу ҳақда гаплашган эдим. Мен бундан жуда хурсандман”, - деди БМТ Бош котиби.
Аннаннинг сафарига Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш жараёнидаги сўнгги ўзгаришлар туртки бўлди. Унинг айтишича, халқаро ҳамжамият тинчлик ўрнатиш жараёнида иккала томон билан ҳамкорлик қилишга тайёр.
Эртага Аннаннинг Қуддусда янги очилган Холокост музейига бориши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG