Линклар

Ироқда уюштирилган бир неча ҳужумлар оқибатида бир неча киши ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани хабар қилинмоқда.


Мамлакат шимолидаги Мосул шаҳридан олинган хабарда, қуролланган шахс Қурд телевидениеси операторини отиб ўлдиргани айтилади.
Бағдод шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида икки киши нобуд бўлган ва яна иккиси жароҳат олган.
Пойтхатда содир этилган яна бир портлаш Соғлиқни сақлаш вазири Сааб Ал-Амалийга қаратилгани айтилмоқда. Бу портлашда вазирнинг тўрт соқчиси яраланган.
Бошқа хабарларга кўра, Бағдод шимолидаги портлашда икки ироқлик фермер ҳалок бўлган. Байжи шаҳрида Туркия юк ташувчи машиналарига уюштирилган хужумда бир ҳайдовчи қурбон бўлган.
XS
SM
MD
LG