Линклар

Ливандан олинган хабарларга кўра, бугун пойтахт Байрутда юз минглаб одам иштирокидаги намойишлар бўлиб ўтмоқда.


Намойишчилар Сурия ўз қўшинларини Ливандан олиб чиқишини талаб қилмоқда.
Мазкур намойиш Ливаннинг собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририй ўлдирилишидан бир ой ўтиб ўтказилмоқда. Таҳлилчиларга кўра, Ҳаририйга уюштирилган суиқасдда Суриянинг қўли бўлган. Лекин Сурия бу айбловларни рад этмоқда.
Айни пайтда, кеча Ливаннинг Набатиеҳ шаҳрида Сурия тарафдорлари иштирокидаги намойиш бўлиб ўтди. Унда ярим миллионга яқин одам иштирок этгани айтилмоқда.
Сурия халқаро босим остида Ливандан ўз қўшинларини олиб чиқиш режалари ҳақида маълум қилган. Лекин қўшинларни олиб чиқиш муддати ҳозирча аниқ белгилангани йўқ.
XS
SM
MD
LG