Линклар

Айни пайтда, Қирғизистон мухолифати тарафдорлари мамлакатнинг бир неча ҳудудида норозилик намойишларини давом эттирмоқда.


Улар кеча бўлиб ўтган сайловларнинг иккинчи босқичида қонунбузарликларга йўл қўйилган, деб норозилик билдирмоқда.
Намойишлар асосан Жалолобод, Ўзган ва Ўшда бўлиб ўтмоқда. Хабар қилинишича, намойишчилар Жалолобод вилоятидан ўтадиган Бишкек-Ўш йўл трассасини тўсишда давом этмоқда.
Мазкур норозилик намойишлари бундан икки ҳафта олдин, сайловларнинг биринчи босқичи ўтказилганидан сўнг бошланагн эди. Биринчи босқич натижаларига кўра, мухолифат номзодларининг фақатгина уч нафари парламентдан жой олган эди.
Мухолифат тарафдорлари парламент сайловларини қайтадан ўтказиш ва Қирғизистон Президенти Асқар Ақаевнинг истеъфо беришини талаб этмоқда.
XS
SM
MD
LG