Линклар

logo-print

Сўмнинг қадрсизланиши давом этмоқда


Зикрилло Ишонч Интернетда тарқатилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда инфляция даражаси 1,3 фоизни ташкил этган.

Январь ойида сўм 0,5 фоиз қадрсизланган. Февралда эса инфляция тахминан 1 фоиз атрофида бўлган.

Шу вақт оралиғида турли истеъмол моллари ва коммунал хизматлар баҳоси ҳам 1-1,5 фоиз ўсган.

Иқтисодчи олим Иброҳим Ҳакимовнинг сўзларига қараганда, инфляциянинг бундай даражаси Ўзбекистон иқтисодиёти учун меъёрдаги кўрсаткичдир.

“Мамлакатда баҳолар ўсиб боряпти. Шу билан бирга, реал иш ҳақи ҳам ортмоқда. Ҳозирги кундаги вазиятни бундан 5-10 йил аввалги давр билан солиштирсак, аҳоли олаётган иш ҳақининг харид қобилияти кўтарилганини кўриш мумкин. Аҳолининг турмуш фаровонлиги ҳам ўсди. Бу ерда гап мунтазам даромадга эга аҳоли ҳақида кетмоқда”, - деди иқтисодчи.

Жамиятшунос Комрон Алиев эса сўнгги инфляциянинг юқорилиги мамлакат иқтисодиёти бутунлай таназзулга юз тутганини кўрсатишини айтди.

Унинг таъкидлашича, ҳукумат доимо инфляция жиловлангани ҳақида баёнот бериб келади. Лекин аслида сўм тинимсиз қадрсизланиб боряпти. Бу эса нарх-навонинг ўсишига замин бўляпти.

К.Алиев инфляция даражаси юқорилигича қолаётганига ҳукумат юргизаётган нотўғри иқтисодий сиёсат бош сабаб эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG