Линклар

logo-print

Япония иммиграция хизмати шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони Бобби Фишер АКШга депортация қилинишини маълум қилди


Япония расмийларига кўра¸ чет эл фуқароси қачонки қочоқлар ҳақидаги халқаро келишув унга тааллуқли бўлган ҳолда ва бир қатор бошқа фавқулодда ҳолатлардагина ўз мамлакатига кайтарилмаслиги мумкин. Лекин бу шартларнинг бирортаси Фишерга тааллуқли эмас.
Бобби Фишер АҚШ ҳукумати томонидан собиқ Югославия режимига қарши жорий этилган санкцияни менсимай, 1992 йили у ерда Борис Спасский билан учрашув ўтказганликда айбланмоқда.
Фишер ўтган йилнинг июл ойида муддати ўтган Америка паспорти ёрдамида Япониядан чиқиб кетаётган пайтда ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG