Линклар

logo-print

Косово пойтахти Приштинада кучли портлаш содир бўлди


Портлаш ўлка президенти Иброҳим Ругова машинаси ўтадиган йўлда содир бўлди. Портлаш оқибатида бир киши яраланган. Президент машинасига жиддий шикаст етган, ён атрофдаги уйларнинг ойналари эса чил-парчин бўлгани¸ хабар қилинмоқда.
Озодлик радиоси мухбирининг хабар беришича, Ругованинг ўзига зиён етмаган.
Портлаш мосламаси йўл четида турган аҳлат қутичасига ўрнатилган бўлган.
Президент Иброҳим Ругова Приштинада рўй берган портлашни кескин қоралади ва буни ўлкадаги осудаликни издан чиқаришга уриниш¸ дея баҳолади:
— Президент сифатида мен бу портлашни қоралайман. Бундай ҳаракатлар ортида турганлар албатта жазоланиши керак. Биз косоволиклар ҳаëтини ҳавф остида қолдира олмаймиз¸ — деди Президент Ругова.
Бўлиб ўтган воқеага қарамай Иброҳим Ругова Европа Иттифоқи вакили Хавер Солана билан учрашди. Учрашув давомида томонлар Косовонинг янги ҳукумати таркиби масаласини муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG