Линклар

Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида норозилик намойишлари давом этмоқда


Норозилик иштирокчилари яқинда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларини бекор қилишни талаб қилмоқда.
Республика жанубидаги Жалол обод шаҳрида «Қирғизистон халқи қурултойи» номи остида мухолифат кучлар форуми бўлиб ўтди. Форумнинг очилиш пайтида сўз олган Қирғизистон халқ ҳаракати етакчиси Қурманбек Бакиев жумладан шундай деди:
— Бизнинг Қирғизистон халқи қурултойимизда 701та делегат иштирок этиш ниятини билдирди. Уларнинг 370таси қишлоқ ва шаҳар кенгашлари депутатларидир. Қурултойни очиқ деб эълон қилишга рухсат бергайсизлар, — деди Қурманбек Бакиев.
15 мингга яқин форум иштирокчилари Қирғизистон фуқароларидан сайловларни қайтадан ўтказиш талабларини қўллаб-қувватлашга чақирди.
XS
SM
MD
LG