Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:17

“Бизнес банк” мижозларга хизмат кўрсатишни тўхтатиб қўйди


Озодбек “Бизнес банк” хусусий акциядорлик тижорат банки ўтган ҳафта охиридан бошлаб халқаро пул ўтказмалари қабул қилишни ва мижозларга хизмат кўрсатишни тўсатдан тўхтатиб қўйди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Марказий банки 14 март куни “Бизнес банк”нинг лицензиясини қайтариб олган.

Марказий банк матбуот котиби Асқар Ҳайдаровнинг сўзларига қараганда, “Бизнес банк”ка 2000 йил 7 мартда берилган лицензия Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари талабларини бузгани учун мавжуд қонунчилик асосида қайтариб олинган.

Марказий банкдан “Бизнес банк” айнан қандай талабларни бузгани ҳақида аниқ маълумот олишнинг иложи бўлмади.

Шунга қарамай, А.Ҳайдаровнинг таъкидлашича, “Бизнес банк” бутунлай тугатилади. Бунинг учун тугатиш комиссияси тузилади.

“Бизнес банк” матбуот котиби Рустам Бегуловнинг “Озодлик” мухбирига билдиришича, айни пайтда банк фаолияти тўхтатилгани ҳақида расмий баёнот тайёрланмоқда.

“Бу баёнот тарқатилмагунча бирорта қўшимча маълумот бера олмаймиз. Банк эса ўз фаолиятини душанба кундан тўхтатган. Бу ҳақда тегишли қарор аллақачон қабул қилинган”, - деди Р.Бегулов.

Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш жамғармаси раиси ўринбосари Нодир Аббосовнинг айтишича, “Бизнес банк” ёпилиши унинг мижозлари бўлган фуқаролар маблағи куйишига олиб келмайди. Банк икки ой давомида мавжуд маблағлари асосида мижозларнинг пулини қайтариб беради. Банкнинг маблағи етмай қолган тақдирда фуқаролар омонатлари (энг кам иш ҳақининг 250 баробаригача бўлган сумма) жамғарма томонидан қайтарилади.
XS
SM
MD
LG