Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:37

Пикетда болалар қатнашди


Тўлқин 16 март куни Ўзбекистон Бош прокуратураси биносини бир гуруҳ фуқаролар инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан биргаликда пикет қилди. Унда ўн бешдан ортиқ киши иштирок этди.

Пикетда илк марта ёш болалар ҳам қатнашди. Норозилик чиқишида турли сабабларга кўра уй-жойидан маҳрум бўлган фуқаролар, бошпанасиз болалар муаммолари кўтарилди.

Пикет иштирокчиси, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Елена Урлаеванинг сўзларига қараганда, “Озод деҳқонлар” партияси аъзолари ва баъзи ҳуқуқ ҳимоячилари ҳуқуқлари бузилган, бошпанасиз қолган фуқароларни қўллаб-қувватлаб, бу норозилик чиқишини ташкил этган.

Пикет иштирокчиларидан бири тошкентлик Сарвар Гариеванинг айтишича, унинг уйи тортиб олиниб, беш фарзанди билан кўчада қолган.

Самарқандлик Майсара Имонқулова 2002 йилда уйи суд ижрочилари ва маҳаллий ҳокимлик вакиллари томонидан буздириб ташлангани, шундай буён бошпанасиз эканини билдирди.

Пикетда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидан келган ёш қизалоқ Оқила Сафоева ҳам онаси билан иштирок этди.

“Тоғаларим уйимизни олиб қўйган. Ҳозир биз бировларникида, мозорларда ётиб юрибмиз”, - деди қизалоқ.

Пикетда қатнашган болалар ўз ота-оналари билан биргаликда мавжуд қонунсизликлардан шикоят қилди.

Пикетда бошпанасизлик, айниқса, болалар тақдирида ўта салбий из қолдиришига урғу берилди.
XS
SM
MD
LG