Линклар

Осмондан қачон чалпак ёғади?

  • Садриддин Ашур

Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитасининг “2004 йилда оммавий ахборот воситаларига ҳужум” деб номланган ҳисоботида Ўзбекистондаги ОАВ ҳақида ҳам сўз боради.

Унда ёзилишича, Ўзбекистонда матбуот, телевидение ва радио ҳукумат томонидан тўла назорат қилинади. Мустақил деб аталадиган нашрлар ҳам ҳукумат позициясида туриб фаолият кўрсатади.

Ўзбекистонда ОАВ мустақил эмаслиги ва сиёсий, ижтимоий ҳаётни ҳаққоний ёритмаслиги ҳақида мунтазам гапириб келинади.

Таажжубланарлиси шундаки, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ўзи ҳам ОАВнинг эркин бўлиши, журналистлар ички цензурадан халос бўлиши лозимлигини бот-бот такрорлайди.

Лекин, мустақил кузатувчи Алимардон Аннаевнинг фикрича, аслида матбуотнинг эркин бўлишини ҳукуматнинг ўзи истамайди.

“Ўзбекистонда мухолиф фикрлайдиган мустақил матбуот шаклланмади. У туғилмасдан бўғилди. Мамлакатда тизгинланган матбуотни давлат раҳбарининг ўзи қойилмақом қилиб яратди”, - деди А.Аннаев.

Халқаро ташкилот ҳисоботида ҳам: “Туркманистон ва Ўзбекистонда диктаторлар мустақил матбуотни умуман йўқ қилди. Маҳаллий ОАВ фақат ташвиқот вазифасини бажармоқда”, - дейилади.

“Халқ сўзи” газетаси муҳбири Ботиржон Ғофировнинг фикрича, Ўзбекистон матбуот эркин эмас, дейиш нотўғри. Газеталарда турли мавзуларда танқидий материаллар чиқиб турибди.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистонда содир бўлаётган воқеалар аҳолига тез ва ҳаққоний етказилмайди. Барча нашрлар, телевидение ва радио ҳукуматдан рухсат бўлгандан сўнггина у ёки бу маълумотни тарқатади.

А.Аннаевнинг таъкидлашича. Ўзбекистондаги аксарият ОАВ ҳукумат маблағи ҳисобига фаолият кўрсатади. Шунинг учун улар мавжуд ҳукуматни мақташ билан овора.

А.Аннаевнинг эътирофича, айни пайтда Ўзбекистонда матбуот эркинлигини орзу қилиш осмондан чалпак ёғишини кутишга монанддир. Зеро, 15 йил давомида шаклланган тузум ҳеч қачон матбуотга эркинлик бермайди.
XS
SM
MD
LG