Линклар

Кўрикнинг гашти қолмаяпти


Басира Бухорода шаҳар миқёсида бўлиб ўтган “Ташаббус-2005” кўрик танловида бу йил ҳар йилгидан кўра кам ҳунармад ва тадбиркор иштирок этди. Кўрикнинг ўзи ҳам одатдагидан кеч ўтказилди.

Кўрикка Бухорога хос бўлган анъанавий ҳунармандлик маҳсулотлари намойиш этилди. Бу ерда зардўзликдан тортиб кулоллик маҳсулотларигача кўриш мумкин эди. Аммо ишлаб чиқариш билан боғлиқ маҳсулотлар танловда жуда кам бўлди.

"Ташаббус 2005" кўрик танловининг шаҳар босқичи ташкилий қўмитаси аъзоси Равшан Саксоновнинг билдиришича, бу йилги тадбирда 13 ҳунарманд ва ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган 8 та тадбиркор қатнашган.

Мустақил кузатувчиларнинг таъкидлашича, бу йил тадбиркор ва ҳунармандларнинг кўрик танловда иштироки суст бўлди. Уларнинг аксарияти фақат номигагина иштирок этди. Бунга тадбиркорлар ва ҳунармандларга кўрикдан фойда бўлмаётгани сабабдир. Келгуси йилда иштирокчилар сафи янада камайиши мумкин.

Танловнинг вилоят босқичи 23 март куни ўтказилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG