Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:08

Intel Centrino – Ўзбекистон учун янгилик


Озодбек Тошкентда Intel ва Microsoft корпорациялари, TS-Technology, Sarkor Telecom компаниялари томонидан ташкил этилган “Янги авлод мобиль ва тармоқ ечимлари” мавзуидаги семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда ахборот-телекоммуникация технологиялари бозорининг турли йўналишларида фаолият кўрсатаётган корхона, ташкилот ва компаниялар вакиллари иштирок этди.

TS-Technology вакилининг сўзларига қараганда, семинарни ўтказишдан асосий мақсад Ўзбекистондаги корхона ва ташкилотларга янги технологиялар тўғрисида энг сўнгги маълумотларни етказиш, уларнинг ахборот технологияси соҳасидаги йирик халқаро корпорациялар билан амалий мулоқотини йўлга қўйишдир.

“Семинарда Intel Centrino технологияси, тизимли интеграциялашув, яъни бирор ташкилот фаолиятини бутунлай автоматлаштириш тўғрисида кўп гапирилди. Бу технологиялар Ўзбекистон учун янгиликдир”, - деди TS-Technology вакили.

Анжуман доирасида тармоқли ечимлар соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар, дунёга машҳур ишлаб чиқарувчиларнинг янги ноутбук ва серверлари намойиш этилди.
XS
SM
MD
LG