Линклар

Туркманистон ҳукумати россиялик журналистни мамлакатдан чиқариб юборди.


“Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилоти бугун тарқатган хабарига кўра, РИА – Новости ахборот агентлиги мухбири Виктор Панов 12 март куни Ашхобод аэропортига олиб борилган ва самолётда Россияга учириб юборилган. Мамлакатдан чиқариб юборилишидан олдин Панов Туркманистон хавфсизлик хизмати хибсхонасида 15 кун сақланган.
“Мемориал” ташкилоти хабарида Виктор Пановнинг Туркманистондан чиқарилиб бориши сабаби билдирлмаган. Бироқ Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигидаги номи келтирилмаган манъбага асосланиб “Ассосиэйтед Пресс” ахборот агентлигининг билдиришича, Панов Россия фойдасига жосуслик қилгани учун Туркманистондан чиқариб юборилган.
XS
SM
MD
LG