Линклар

Қирғизистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари давом этмоқда.


Якшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловларида мағлубиятга учраган мухолифат номзоди тарафдори бугун Жалолобод вилоятидаги Бозор Қўрғон туман ҳокимияти биносини эгаллаб олди ва ҳокимни гаровга олди. Кейинроқ Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари бинога бостириб кириб туман ҳокимияти расмийларини озод қилди. Гаровдагиларни озод қилиш пайтида ҳеч кимга тан жароҳати етмади.
Қирғизистон мухолифати ҳукумат сайловлар натижаларини соҳталаштирганини иддао қилмоқда.
Шунингдек, бугун эрталаб Талас туманида намойишчилар гаровга олган ҳокимиятнинг икки расмийсини қўйиб юборди.
Норин вилоятининг Кўчкор шаҳрида 600га яқин мухолифат тарафдорлари маҳаллий ҳокимият биносини эгаллаб олди.
Айни пайтда, АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Стефен Янг Президент Асқар Ақаевни жорий йилда ўтказиладиган президентлик сайловидан олдин мамлакат конституциясига ўзгартиш киритмаслик ҳақидаги ваъдасини бажаришга чақирди.
XS
SM
MD
LG