Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:49

Гулистонда каламушлар яшаши учун барча шароит муҳайё


Лобар Гулистон шаҳрида каламушлар кундан-кунга кўпайиб боряпти. Ҳатто болаларни каламуш тишлаш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Аҳоли эса бу аҳвол мутасаддиларни ташвишлантирмаётганидан хавотирда.

Шаҳарнинг 8-март кўчасидаги 3-уйнинг биринчи қавати поли ости доимо сув билан тўла бўлади. Ёғингарчилик вақтида эса сув полдан сизиб, уйларга ҳам ўтади.

Шу уйнинг 1-хонадонида яшовчи Фотима исмли аёлнинг сўзларига кўра, доимий намлик туфайли бир неча кун аввал уйининг ички девори қулаб тушган. Девор қулаб, пол ёрилгач, ёриқдан чиққан каламушлар уй ичига тарқаб кетган ва 12 ёшли қизи Фотиманинг оёғидан тишлаб олган.

Вилоят санитария эпидемиология назорати маркази шифокори Исмоил Эрматовнинг таъкидлашича, каламушларга қарши дорилаш ишлари марказга қарашли дезинфекция станцияси томонидан бажарилади. Бу станция заруркундаларга қарши кураш учун барча зарур воситаларга эга. Станция хўжалик ҳисобидаги ташкилот ҳисобланади. Шунинг учун хонадон соҳиблари ҳақини тўласа, дорилаш ишларини бажаради.

Исмоил Эрматовнинг билдиришича, каламушлар турли юқумли касалликлар, хусусан, вабо тарқатиши мумкин. Дезинфекция станцияси уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан шартнома тузиб, заруркунандаларга қарши кураш олиб бориши лозим.

8-март кўчасидаги уйлар “Роксалана” ширкатига қарайди. Ширкат раиси Абдумўмин Қорабоев дезинфекция станцияси билан шартнома тузилганини, ширкатга қарашли уйларда каламуш йўқлиги туфайли унинг хизмати зарур бўлмаётганини айтди.

Аммо хонадонлар соҳиблари билан юзма-юз учрашувда “Озодлик” мухбирини алдашга урингани маълум бўлгач, А.Қорабоев каламуш тарқалиши ва уйларни зах босиши муаммосининг ширкатга алоқаси йўқлигини таъкидлаш билан чекланди.

Хонадон эгаларининг айтишича, агар аҳвол шу тарзда давом этаверса, яқин йиллар ичида Гулистон шаҳри каламушлар маконига айланиб қолиши ҳеч гап эмас.
XS
SM
MD
LG